Кобул ғарбидаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 43 нафарга етди

Таълим марказидаги портлаш оқибатида асосан қизлар ва ёш аёллар қурбон бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Жума куни Кобул ғарбидаги таълим марказида рўй берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 43 нафарга етди, яна 83 киши жароҳат олган. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси (UNAMA) хабар қилди.
“Қизлар ва ёш аёллар – асосий қурбонлар. Қурбонлар сони, эҳтимол, яна ошади”, - дейилади миссиянинг Twitter᾽даги саҳифасида эълон қилинган хабарда.
Аввалроқ Кобулнинг Дашти Барчи ҳудудидаги таълим марказида имтиҳон пайтида рўй берган портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.