Автомобилга тақиқ қўйилганини онлайн текшириш имконияти яратилди

Энди my.gov.uz орқали автомобилга тақиқ қўйилгани ёки қўйилмаганини онлайн текшириш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП, my.gov.uz) транспорт воситаларига тақиқ қўйилгани ёки қўйилмаганини онлайн текшириш хизмати ишга туширилди.
Бу хизматдан фақатгина автотранспорт эгаси фойдаланиши мумкин. Автотранспортни бош ишончнома ёки ишончнома асосида бошқарувчилар бу хизматдан фойдалана олишмайди.

My.gov.uz орқали тақиқни текшириш хизмати – бепул. Жавоб ҳам бир зумда тақдим этилади.

Маълумот учун, мазкур хизмат орқали суд, ички ишлар, солиқ ва божхона органлари, Мажбурий ижро бюроси, нотариал идоралар томонидан қўйилган қарздорлик, кредит мажбурияти, ижро ҳужжати ва бошқа сабабларга кўра белгиланган тақиқларни аниқлаш имконияти мавжуд.