ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ғарбни охиригача курашишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “The New York Times” ёзмоқда.
Нашрда ёзилишича, давлат раҳбарининг Ғарб давлатлари билан бўлган можаро ҳақидаги гаплари аввалгидан ҳам қаттиқроқ бўлган.
“Путин Ғарбга ўз қатъиятини кўрсатишга уринди: у Украинага санкциялар ва қурол-яроғ етказиб бериш босимига бўйсунмайди ва курашни давом эттиради”, дейилади нашрда.
Мақола муаллифларининг фикрича, Россия етакчиси бутун дунёга AҚШ гегемонлигига қарши глобал ҳаракатга раҳбарлик қилиш истагини намойиш этган.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб бошқа давлатларни аёвсиз мустамлака қилиб, иқтисодий манфаатлар учун уруш олиб борган кунлардан бери ҳали ҳам ўзгармаган.
30 сентябрь куни Владимир Путин Россия таркибига ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларига қўшилиш бўйича референдум натижалари шарафига ўтказилган маросимда нутқ сўзлади. У келишувлар имзоланган кунни тарихий деб атади ва Москва ушбу ҳудудлар аҳолисига танлаш ҳуқуқини берганини қайд этди.