ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ироқнинг Бағдод ва Басра вилоятида октябрь намойишларининг 3 йиллиги муносабати билан ўтказилган ҳукуматга қарши намойишлар чоғида 150 дан ортиқ намойишчи ва хавфсизлик кучлари ходимлари яраланди. Бу ҳақда “Shafak” ахборот агентлиги маълум қилган.
Aгентлик маълумотларига кўра, Бағдодда намойишчиларнинг тошлар, Молотов коктейллари ва ов милтиғини қўллаши оқибатида 40 дан ортиқ хавфсизлик кучлари ходимлари ва зобитлари, резина ўқ ва кўз ёш чиқарувчи газ баллонлари ишлатилиши туфайли, шунингдек, тиқилинчда 63 нафар намойишчи яраланган. Басрадаги намойишлар чоғида эса намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ходимлари орасида 40 нафари енгил яраланган.
Полиция Ироқ сиёсий кучларидан 25 октябргача мамлакатдаги режимни ўзгартиришни талаб қилиб, намойишчилар тарк этган Бағдод марказидаги учта майдон устидан тўлиқ назорат ўрнатишга муваффақ бўлди.
Ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба агентликка “бош вазирнинг кўрсатмасига кўра, намойишлар чоғида ўқ-дорилар ишлатилмагани”ни айтди.