ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Бугун Самарқанддадаги “Афросиёб арена” спорт мажмуасида ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида XVII, аёллар ўртасида VIII жаҳон чемпионати бошланди, деб хабар қилмоқда Zarnews нашри.
Чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги баҳсида 11 давлат - Ўзбекистон, Тожикистон, Мўғулистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, Хитой, Туркия, Эрон, Беларусь ва Қирғизистон республикалари жамоалари ғолиблик учун баҳслашяпти.
Аёллар ўртасидаги баҳсида эса - Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Туркия Республикалари жамоалари куч синашмоқда.
Чемпионатларда жами 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Халқаро ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур чемпионат баҳслари 5 октябрга қадар давом этади.