Ўзбекистонда қанча ўқитувчи борлиги маълум бўлди

Ўзбекстонда жами мактаблар сони 10085та, мактаб ўқувчилари сони - 6,4 млн. кишини ташкил қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ЎЗбекистонда жами 685,4 минг нафар педагоглар фаолият юритмоқда.
Педагогларнинг таълим турлари бўйича сони:
Мактабгача таълим ташкилотларида – 116,0 минг нафар
Умумтаълим муассасаларида – 510,0 минг нафар
Академик лицейларда – 3,3 минг нафар
Касб-ҳунар мактабларида – 9,9 минг нафар
Коллежларда – 3,9 минг нафар
Техникумларда – 4,9 минг нафар
Олий таълим ташкилотларида – 37,4 минг нафар
Қўшимча маълумот сифатида шуни айтиш мумкинки, айни дамда Ўзбекстонда жами мактаблар сони 10085та, жами мактаб ўқувчилари сони эса - 6,4 млн. кишини ташкил қилади. Ўзбекистон мактабларида ҳар бир синфда ўртача 25 нафар бола ўқийди.