Она эмас, дада: болалар уйи тарбиячиси ҳақида - видео

Меҳрибонлик уйи тарбиячиси Алишер Иванов ўз исми шарифидан фахрланади ва болаларга чексиз меҳр беришни истайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Алишер Ивановнинг ўзи болалар уйида катта бўлган. Ўқишни тамомлаб Меҳрибонлик уйида ишлашни бошлаган.
Бошқа болаларга ёрдам бериш истаги уни эртаклар ва улар учун саҳна кўринишларини ихтиро қилишга ундайди. Ахир, у болалар уйига мослашиш нима эканинини бошқлардан кўра яхшироқ тушунади. Алишер ўз ҳаёти ҳақида Sputnik мухбирига сўзлаб берди.
-Қаерга бормайин - коммунал фондими ёки паспорт столи – ҳамма мени исми фамилиямдан ҳайрон бўлади: “Алишер Иванов - қандай қилиб?”. Улар бунга эътибор беришади ва менга бу ёқади. Мен Алишер Иванов эканлигимдан фахрланаман
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.