Ёрқин, нафис ва сержило: “Хон атлас 2022” фестивали – фото

Хон атлас – энг ёрқин ранглар табиат жилоси, гуллар тасвирини ўзида мужассам этган ўзбек миллий матоси ҳисобланади. Мазкур матони қадимда фақат хонлар кийгани учун ҳам хон атлас номи билан аталган.
Sputnik
1 / 8

29 сентябрь куни Тошкентда "Хон атлас 2022" миллий фестивали ўтказилди. Суратда фестивал дирасида парадга чиққан қизлар. Улар эгнидаги кийимига мос равишда бошларига тиллақош ҳам тақишган.

2 / 8

"Хон атлас 2022" миллий фестивали Ўзбекистон учун ноёб платформа бўлиб, дизайн санъати ва миллий саноат билан боғлиқ йўналишларни тақдим этади.

3 / 8

Фестивальда параддан ташқари концерт дастурлари, дизайнерлар тақдимоти, оммавий рақс дастурлари ҳам тақдим этилди.

4 / 8

Фестивал доирасида хотин-қизлар ва қизалоқлардан иорат 200 кишилик хон атлас паради ташкил этилди.Суратда мазкур парад иштирокчилари ва томошабинлар.

5 / 8

Чинакам гўзаллик ва миллий колорит уйғунлашган парадда дизайнерлар томонидан тикилган турли хил кийимлар барчанинг эътиборини тортди.

6 / 8

Бир метр атлас 2,5 ойда тайёр бўлади. Матога руян ўсимлиги, анор пўстлоғи, ўсимлик барги экстракти, пиёз пўсти орқали ранг берилади. матонинг 70 %и қўлда яратилади.

7 / 8

Концерт барчага ўзгача кайфият бахш этди, катта-ю кичик рақсга тушди. Суратда оммавий рақс дастурлари

8 / 8

Фестивал доирасидаги барча тадбирлар “TashkentCity” боғида бўлиб ўтди.