ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Луганск халқ республикасининг Золотое посёлкасида яшовчи ўқитувчи Украина ҳарбийларининг қилмиши ҳақида ҳикоя қилиб берди.
"Украина армияси чекиниш вақтида ижтимоий объетларни ўққа тутди. Мактабни, касалхонани, клубни. Кетиш вақти улар катта йўлга чиқишди ва танкдан мактабни нишонга олиб зарба беришди. Халқ буни ҳаммасини кўрди. Ўша вақт кўпчиллик подвалларда ўтирган бўлса ҳам лекин кўришди, нима бўлганидан хабар топишди.
Украиналиклар кетиш олдидан ўзлари - биз кетамиз, лекин сизга ҳам ҳеч нарса қолдирмаймиз, деб айтишган эди. Ахир оддий қуролсиз одамлар танкка қарши нима ҳам қила оларди?", - дейди ўқитувчи.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг озод қилинган ерлари, ЛХР, ДХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтган референдумда Россия таркибига қўшилиш учун овоз берди. Бугун 30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ушбу республика ва вилоятлар раҳбарлари иштирокида ушбу ҳудудларни Россияга қўшиб олиш шартномаси имзоланади.