Туркиядаги "Кўчманчилар ўйинлари"да Ўзбекистон ҳам иштирок этмоқда

Спортчилар тўққиз турдан иборат мусобақаларда қатнашмоқда – тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Туркияда бўлиб ўтаётган IV Жаҳон кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасидан 77 нафар спортчи иштирок этмоқда. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Спортчилар тўққиз турдан иборат мусобақаларда қатнашмоқда.
“Курес” - қозоқ кураши;
“Кўкпар/Кўк бору” - от спорти ўйинлари;
Белбоғли кураш;
“Кореш” - татар кураши;
“Алиш” - қирғиз кураши;
Ўқ отиш;
“Мас-рестлинг”;
“Кураш” ва "Бел олиш ва уч кураш".
Маълумот учун, 29 сентябрь куни Туркиянинг Изник шаҳрида Жаҳон кўчманчилар ўйинлари бошланди. Улар 2 октябргача давом этади. Мусобақада 102 давлатдан 3000 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Биринчи Жаҳон кўчманчилар ўйинлари 2014 йилнинг 9-14 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Иссиқкўл соҳилидаги Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган.
Ўйинлар Қирғизистон ҳудудида уч марта ўтказилган.
2020 йилда ўйинлар илк бор Қирғизистондан ташқарида – Туркияда ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли тадбир икки йилга қолдирилди.
Sputnik Қозоғистон мухбири хабар беришича, навбатдаги Кўчманчилар ўйинлари Қозоғистонда ўтказилиши мумкин. Республика мусобақани ўтказиш учун ариза топширган.