Патрушев: МДҲ, КХШТ ва ШҲТ Афғонистонга оид маълумотлар алмашинувини кучайтириши керак

Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Афғонистон йўналишида ягона мувофиқлаштирилган чизиқни ишлаб чиқиш муҳим, деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. МДҲ давлатлари Афғонистонга разведка маълумотларни ўзаро алмашишни йўлга қўйиши керак, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев Москвада бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари махсус хизматларининг йиллик йиғилишида.

“МДҲ, КХШТ ва ШҲТ доирасида Афғонистон йўналишида ягона мувофиқлаштирилган чизиқни ишлаб чиқиш учун разведка маълумотлари алмашинувини фаоллаштириш зарур”, - деди Патрушев.

Россия Хавфсизлик Кенгаши раҳбари таъкидлашича, охирги икки ташкилот доирасида МДҲ мамлакатлари ноқонуний миграция, терроризм ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш каби мавзуларда самарали шартномавий-ҳуқуқий воситалар ва амалий ҳамкорлик бўйича яхши тажрибага эга.