Ўзбекистонда доллар тушди, рубль қимматлашди

Марказий банк хорижий валюталарнинг 3 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан душанба, 3 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталарнинг 3 октябрь куни амалда бўладиган қиймати
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,07 сўмга пасайиб, 11 004,94 сўмни ташкил қилди.
Евро эса сўмга нисбатан мустаҳкамланди. Хусусан, 1 евро 108,96 сўмга ошиб, 10 783,74 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 1,18 сўмга қимматлашиб, 192,98 сўмни ташкил этди.
Маълумот учун, бугун Москва валюта биржасида евро курси 2014 йилнинг октябридан буён биринчи марта 52 рублдан пастга тушди, доллар курси 56 рублга тенг бўлди.