ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Кобулнинг Дашти-Барчи кварталидаги "Каж" ўқув марказида Москва вақти билан соат 07:00 атрофида портлаш содир бўлди. Sputnik Aфғонистон хабарига асосан.
Толибон* портлаш фактини тасдиқлади, бироқ тафсилотларни келтирмади. Оммавий ахборот воситаларида тарқалган кадрларга қараганда, ўнлаб одамлар қурбон бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, 20 киши ҳалок бўлган ва 30 киши яраланган.
Ҳозирча олинган маълумотларга кўра, террорчилар дастлаб таълим муассасаси қоровулини зарарсизлантирган, сўнг ичкарига кириб, у ерда худкуш камарларини фаоллаштирган. Ўша пайтда ўқув масканида кириш имтиҳонлари ўтаётган бўлган.
Маълумот учун, Афғонистонда фаоллик қилаётган ИД** террорчилари одатда шия мусулмонлари яшайдиган ҳудудларда, уларнинг масжидларига ҳужум қилишади. Бу сафар ҳам Қобул шимолида ҳазора миллатига мансуб шиялар яшаётган ҳудудда содир бўлди.
* Террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот
** Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот