Евро курси 2014 йилдан буён энг паст даражага тушиб кетди

Москва биржасида евро курси 2014 йил октябрь ойидан бери қайд этилган энг паст натижа - 52 рублдан пастга илк бор тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Рубль курси ўсишини мустаҳкамламоқда. Бугун Москва валюта биржасида евро курси 2014 йилнинг октябридан буён биринчи марта 52 рублдан пастга тушди, доллар курси 56 рублга тенг бўлди.
Шундай қилиб, Москва вақти билан соат 11:06 да Европа валютаси 3,23 рублга арзонроқ - 52,24 рублгача, Америка валютаси - 86 тийинга арзонлашиб 56,35 рублга тенг бўлди.
Савдо сессияси бошида Россия фонд бозори 1,05 фоизга ўсди.
Москва вақти билан соат 10:02 га келиб, Москва биржаси индекси 1974,37 пунктга, РТС доллар индекси 1,7 фоизга, 1090,46 пунктгача кўтарилади.
Жаҳон биржаларида нефть нархи пасайиб бормоқда, улар 2020 йилдан бери биринчи марта учинчи чоракни қизил билан якунлаши мумкин.
Москва вақти билан соат 8:14 ҳолатига кўра, Брент маркаси декабрь фючерслари нархи 0,36 фоизга, бир баррель учун 86,87 долларни, ВТI маркасидаги ноябрь фючерслари эса 0,34 фоизга, 80,95 долларни ташкил этган.
Чорак бошидан буён иккала нав ҳам деярли чоракга арзонлашди.