ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. "Замин" халқаро жамоат фонди раиси Зироат Мирзиёева Бухородаги 123-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ташриф буюриб, ўқувчилар билан самимий суҳбатлашди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар берди.
"Замин" халқаро жамоат фонди раиси Зироат Мирзиёева Бухородаги 123-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ташриф буюриди.
© Zamin Foundation
“Болалар ўз ютуқлари ҳақида сўзлаб бердилар. Уларни экология мавзусига қизиқтириш учун меҳмонлар "Zamin Eco education" ўқувчилари билан биргаликда дарахт экиш акциясини ўтказди”, - дейилади хабарда.
"Замин" халқаро жамоат фонди раиси Зироат Мирзиёева Бухородаги 123-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ташриф буюриди.
© Zamin Foundation
Қайд этилишича, тадбир давомида "ақлли суғориш" тизими намойиш этилган. Ҳаво ҳарорати ва намлик даражасини ўлчайдиган датчиклар туфайли суғориш учун керакли сув ҳажми ҳисоблаб чиқилади. Ушбу тизим билан танишув орқали мактаб ўқувчиларига сувни тежаш нақадар муҳимлиги тушунтирилган.