Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Захарова АҚШ ва Украинанинг референдумлар натижаларига муносабатини беадаблик деб атади

Захарова: Зеленский режими ва унинг америкалик кураторлари воқеликни тан олишни истамаяпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ва уларнинг назорати остидаги Украина ҳукумати ҳақиқатни тан олишни истамайди, шунинг учун улар ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдум натижаларини беадаблик билан шубҳа остига қўяди. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Зеленский режими ва, албатта, унинг америкалик кураторлари воқеликни тан олишни, халқаро ҳуқуқнинг бу томонини кўришни истамаяпти. Aксинча, улар плебисцит ўтказиш тартиби ва унинг натижаларига орсизларча шубҳа билан қарашади, уларни аҳамиятсиз деб билишади”, дейди Захарова.
Россия таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдумлар 23-27 сентябрь кунлари Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида бўлиб ўтди. Сайлов бюллетенларини қайта ишлаш натижаларига кўра, ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42%, Херсон вилоятида - 87,05%, Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли улуши Россияга қўшилиш учун овоз берган.