ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 30 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталарнинг 30 сентябрь куни амалда бўладиган қиймати
© Марказий банк
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,23 сўмга кўтарилиб, 11 014,01 сўмни ташкил қилди.
Евро ҳам сўмга нисбатан мустаҳкамланди. Хусусан, 1 евро 179,49 сўмга ошиб, 10 674,78 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 3,53 сўмга қимматлашиб, 191,80 сўмни ташкил этди.