Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Харьков яқинидаги қочқинлар колоннасини ўққа тутди, 30 га яқин одам ҳалок бўлди

Харьков яқинида қочқинлар колоннасини Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Харьков вилоятида Украина қўшинлари томонидан қочқинлар карвони ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб одам ҳалок бўлди, деб маълум қилди “РИА Новости”га Луганск Халқ Республикасининг Москвадаги ваколатхонаси раҳбари Родион Мирошник.
“Дастлабки маълумотларга кўра, карвон ўқлари остида 30 га яқин одам, жумладан, болалар ҳалок бўлган”, — деди у.
Мирошникнинг қайд этишича, Украина Қуролли кучларининг ҳужумлари давом этаётгани сабабли фавқулодда хизматлар ҳозирча жасадларни олиб чиқа олмаяпти.

“Ҳозир, Харков вилояти ҳудудида фаол ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг, Россиянинг Белгород вилоятига йўл олган ёки ЛХР орқали Харьковни тарк этаётганлар сони кўпайди”, — деди ваколатхона раҳбари.

Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

Айтиш жоизки, Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан буён Украина Қуролли кучлари тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланиш тактикасини қўллаб келмоқда. Айнан шу мақсадда улар жанглар бўлаётган ҳудудлардан тинч аҳолининг чиқиб кетишига қаршилик қилмоқда. Ушбу ҳолат ўз вақтида Мариуполда ҳам кузатилган эди.