ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Бугундан бошлаб Самарқанд шаҳрида икки қаватли сайёҳлик автобуси ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, Самарқанд шаҳри меҳмонлари ва аҳолиси Лондон рамзига айланган икки қаватли автобусларида экскурсия қилишлари мумкин.
Автобуслар ҳар куни Aмир Темур мақбарасидан “Буюк ипак йўли” туристик марказигача бўлган йўналишда ҳаракатланади.
Aвтобус ҳаракати 10.00 дан бошланади.