Россия нодўст мамлакатлар фураларини киритмайди

Ушбу чора айрим хорижий давлатларнинг Россияга нисбатан амалга ошираётган нодўст ҳаракатларига жавобан қабул қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Россияга қарши санкция киритган чет давлатларининг юк автомобиллари Россия ҳудуди орқали ўтказмаслик ҳақида қонун тайёрланмоқда. Бу ҳақида бугун эълон қилинган президент фармонида айтиб ўтилган.
Фармонга кўра, Россия Федерацияси президент Россия Ҳукуматига ана шундай чеклов чорасини ишлаб чиқиш ва уни жорий этиш ҳуқуқини беради.

Ушбу таъқиқ чораси АҚШ бошчилигидаги бир қатор хорижий давлатларнинг Россия фуқаролари ва юридик шахсларига нисбатан амалга ошираётган нодўст ҳаракатларига жавобан қабул қилинмоқда.

Россия Ҳукумати Россия фуқаролари ва юридик шахсларига нисбатан чеклов чоралари киритган чет давлатларда рўйхатдан ўтган юк ташувчиларга Россия ҳудуди орқали автомобиль транспортида юк ташишни чеклаш ҳуқуқи берилади.
Россия Ҳукумати ушбу таъқиқнинг амал қилиш муддати, унинг таъсири остига тушадиган давлатлар рўйхати, таъқиқ остига тушадиган халқаро юк ташиш турларини белгилайди.
Шунингдек Вазирлар Маҳкамаси таъқиқдан мустасно бўлган ҳолатларни ҳам белгилайди.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.