Пойтахтга кам углеродли транспорт инвестицияси жалб этилади

Электр транспорт воситаларини ривожлантириш миллий стартегияси ва йўл харитасини ишлаб чиқиш кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Пойтахтга кам углеродли транспорт инвестицияси жалб этилади. Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Бугун Транспорт вазирлиги, Давлат экология қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури томонидан “Тошкент – кам углеродли транспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш” лойиҳасига бағишлаб ўтказилган анжуман ўтказилди.
Унда маълум қилинишича, Тошкентга кам углеродли транспортга инвестицияларни жалб этиш лойиҳаси 2022-2027 йиллар учун мўлжалланган.
Унинг доирасида нафақат Тошкент шаҳри балки, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини ҳам қамраб олиш кўзда тутилган.
Лойиҳада қуйидаги мақсадлар илгари сурилган:
Электр транспорт воситаларини ривожлантириш миллий стартегияси ва йўл харитасини ишлаб чиқиш;
Яшил шаҳар транспорт коридорини жорий этиш ва ундан фойдаланишни жадаллаштириш ҳамда шаҳарларда экологик муҳитни яхшилаш бўйича миллий ва маҳаллий стратегияларини ишлаб чиқиш;
Яшил шаҳар транспорт коридори ва электр транспорт воситалари бўйича меъёрий ҳужжат ва стандартларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Жамоат транспортида электр транспорт воситалари (электробус)дан кенг фойдаланишни жорий этиш орқали экологияни яхшилашга кўмаклашиш;
Тошкент шаҳрида автобуслар учун ажратилган йўлак “БРТ” пилот лойиҳасини амалга ошириш;