ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг октябрь ойида Қозоғистонга ташриф буюруши ҳақида гапиришга ҳали эрта, деди унинг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг тегишли саволларига жавоб берар экан. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.
Аввалроқ, Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин октябрь ойида Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича йиғилишда ҳамда МДҲ давлатлари раҳбарларининг “Марказий Осиё – Россия” форматидаги саммитида иштирок этишини маълум қилганди. Журналистлар ушбу сафар режалари ўзгарган ёки ўзгармаганлигига қизиқди.
“Йўқ, ҳеч қандай режалар ўзгармади. Биз маълум бир вақтда ҳаммасини эълон қиламиз. Айтишим мумкинки, ҳозирча режалар ўзгармаган”, - деди у.
Маълумот учун, 14 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида олий даражадаги “Марказий Осиё – Россия” саммити ва МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.