Остонада “Марказий Осиё – Россия” саммити бўлиб ўтади

Остона шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлиси, шунингдек, “Марказий Осиё – Россия” саммити бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 14 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида олий даражадаги “Марказий Осиё – Россия” саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ хабар қилди.
Шунингдек, 14 октябрь куни МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.
13 октябрь куни эса Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг VI саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган.