Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Мелитополда мактаб яқинида портловчи қурилма ишга тушди

РИА Новостининг Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси “ўтаётган ҳар қандай одам ушбу қўпорувчилик қурбони бўлиши мумкинлигини” таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Бугун, 29 сентябрь куни эрталаб Мелитополда мактаб яқинидаги дарахтга ўрнатилган қўлбола портловчи қурилма ишга тушди, у ердан ўтиб кетаётган автомобиль ҳайдовчиси жароҳат олди. Бу ҳақда Запорожье вилояти маъмурияти хабар бермоқда.

“Мелитополда тахминан соат 07:50 да портлаш овози эшитилди. Мактаб яқинида, “Палладиум” савдо маркази рўпарасида қўлбола портловчи қурилма ишга туширилди. Ўтиб кетаётган автомобиль шикастланган, ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган”, - дейилади хабарда.

Ҳозир воқеа жойида махсус хизматлар ишламоқда. Қайд этилганидек, қўлбола портловчи қурилма зарба берувчи элементлар билан тўлдирилган.
РИА Новостининг Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси “ўтаётган ҳар қандай одам ушбу қўпорувчилик қурбони бўлиши мумкинлигини” таъкидлади.
Запорожье вилояти расмийлари Киев режими Россия ҳукуматига ваҳима ва ишончсизлик уйғотиш мақсадида тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширишда давом этаётганини бир неча бор қайд этган.