Эрон Россияга экспорт қилиниши мумкин бўлган автомобилларни маълум қилди

Эрон Москва билан оғир транспорт воситалари соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Эрон томони Россияга “Тара” ва “Шаҳин” номли иккита автомобиль моделини экспорт қилиши мумкин. Бу ҳақда Эрон эҳтиёт қисмлар ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Нажафи Манеш РИA Новостига маълум қилди.
Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири ўринбосари Aльберт Каримовнинг журналистларга маълум қилишича, Эрон автомобиль ишлаб чиқарувчилари Россия автомобиль бозорига киришга қизиқиш билдирмоқда ва вазирлик, ўз навбатида, ҳамкорликка тайёр.

“Булар Москва кўргазмасида намойиш этилган “Тара” ва “Шаҳин” автомобиллари”, - деди Манеш.

У Москва билан оғир транспорт воситалари соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.
Манешнинг сўзларига кўра, Эрон автомобиллари об-ҳаво шароити билан боғлиқ махсус синовлардан ўтмоқда. Шу боис, унинг сўзларига кўра, Эронда ишлаб чиқарилган автомобиллар Россия ҳудудида 25 даражагача бўлган паст ҳароратга бардош бера олади.