ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. 1-2-октябрь кунлари "Афросиёб" поездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 октябрь — Устоз ва мурабийлар куни муносабати билан шанба ҳамда якшанба кунлари "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
"Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча қатнови жадвали:
Самарқанд 11:06 — Тошкент 13:16;
Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида 91 нафар соҳа ходимини тақдирлагани ҳақида хабар берган эдик.