Электрсиз қолган Куба: "Иэн" тўфони оқибатлари – фото

27 сентябрь куни Кубага "Иэн" тўфони ёпирилди. Тўфон АҚШнинг Флорида штатини қамраб олди. У штатдаги 2 миллиондан ортиқ одамни электр энергиясисиз қолдирди. Расмийлар маҳаллий аҳолини зудлик билан эвакуация қилмоқда.
Sputnik
1 / 8

2022 йил 27 сентябрь, сешанба куни эрта тонгда Куба ғарбига "Иэн" тўфони ёпирилди ва у оммавий эвакуацияларга сабаб бўлди. АҚШнинг Флорида штати томон йўналган тўфон кенг кўламли вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. Суратда Кубанинг Батабано шаҳридаги сув босган уй олдидаги оила. (Сурат: YAMIL LAGE / AFP).

2 / 8

“Иэн” тўфони вақтида Кубанинг Гавана шаҳридаги Антонио Масео ёдгорлиги ёнидан ўтаётган пиёда ёмғирдан ҳимояланиш учун соябондан фойдаланмоқда. (AP Photo/Ismael Francisco).

3 / 8

Пинар-дель-Рио (Куба)да “Иэн” тўфони сабаб уйининг тепа қисми қулаб тушганига ишора қиаётган аёл. Тўфон Кубанинг Пинар-дель-Рио провинциясига сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 4:30 да етиб келди. Бу ерда амалдорлар бошпана ўрнатди, одамларни эвакуация қилди, фавқулод хизмат ходимларини чақирди ва мамлакатнинг асосий тамаки етиштириладиган минтақасида экинларни ҳимоя қилиш чораларини кўрди. (AP Photo/Ramon Espinosa).

4 / 8

Кубанинг Пинар-дель-Рио шаҳридаги уйини “Иэн” тўфони сабаб сув босганидан сўнг, эркак икки боласини ёмғир остида кўтариб, бошпана изламоқда. (AP Photo/Ramon Espinosa)

5 / 8

Кубанинг Пинар-дель-Рио шаҳрида Американинг классик автомобили “Иэн” тўфони сабаб қулаб тушай деб турган симёғочлар ёнидан ўтиб кетмоқда.

6 / 8

“Иэн” тўфони Артемиса, Куба, Плайя-Кахио ҳудудини сув босганидан сўнг, эркак балиқ овлаш учун мўлжалланган тўрини олиш учун эгилмоқда.

7 / 8

Мерседес Валдез ўзининг ити Кирани қўлида ушлаб турибди, у Пинар-дель-Риодаги "Иэн" тўфони туфайли уйидан айрилган. Ҳозир махсус транспортни кутмоқда.

8 / 8

“Иэн” тўфони туфайли қулаган дарахтлар ёнида турган эркак мобил телефонини текширмоқда.