Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Запорожье энди Украина таркибида эмас – Рогов

Владимир Роговнинг айтишича, Запорожье вилояти ватанига — Россияга қайтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Запорожье вилояти энди Украина таркибига кирмайди, бу қарор якуний ва қайтарилмасдир, деди “Биз Россия биланмиз” ҳаракати раиси, Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов.
Запорожье вилоятида ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 93,11 фоиздан ортиғи Россия билан бирлашиш учун овоз берди. Сайлов комиссияси ушбу қарорни маъқуллади, референдум давомида қўпол қонунбузарликлар ва изоҳлар қайд этилмади.

"Референдумнинг расмий натижалари сарҳисоб қилинди. Запорожье вилояти энди Украина таркибига кирмайди ва ундан расман чиқиб кетди. Бу қарор якуний ва қайтариб бўлмайдиган қарордир. Биз ватанга, Россияга қайтаяпмиз", - деди Рогов РИА Новости агентлигига.

Унинг сўзларига кўра, Киев расмийларининг қўрқитиши, ўқ узиши ва Запорожье вилоятидаги терактлар тактикаси халқнинг руҳини ҳамда уларнинг Россиядаги тарихий ватанига қайтиш истагини синдира олмади.
23 сентябрь куни Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум бошланди ва у 27 сентябрга қадар давом этди. Россия президенти Владимир Путин Россия референдум қарорларини қўллаб-қувватлашини айтди. Республикалар ва вилоятлар вакилларининг фикрича, Россияга қўшилиш уларнинг ҳудудлари хавфсизлигини таъминлайди ва тарихий адолатни тиклайди.