Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Запорожье АЭСи Россия мулкига айланиши керак – Рогов

Рогов: Запорожье атом электр станцияси украиналик террорчиларга берилмаслиги керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Запорожье вилояти Россия Федерацияси таркибига киргач, Запорожье AЭС имкон қадар тезроқ Россия мулкига айланиши керак. Бу ҳақда “Биз Россия биланмиз” ҳаракати раиси, Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
“Запорожье атом электр станцияси украиналик террорчиларга берилмаслиги керак. У Россия мулкига айланиши керак, AЭСнинг алоҳида мақомлари бўлиши шарт эмас”, деди Рогов РИA Новости агентлигига.
Запорожье вилоятида ўтказилган референдумда 100 фоиз бюллетенлар қайта ишлангандан сўнг, сайловчиларнинг 93,11 фоиздан ортиғи Россия билан бирлашиш учун овоз бергани маълум бўлган. Сайлов комиссияси ушбу қарорни тасдиқлаган. Референдум чоғида қўпол қонунбузарликлар бўлмаган.