Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Херсон вилояти Украина таркибидан де-факто чиқиб кетди – Стремоусов

Таъкидланишича, ҳозирда Херсон вилояти аҳолиси Россиянинг вилоятни янги субъект сифатида ўз таркибига киритиш қарорини кутмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Херсон вилояти аҳолисининг кўпчилигининг қарори билан амалда Украина таркибидан чиқиб кетди. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига вилоят маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
“Херсон вилояти аҳолиси кўпчилик овоз билан ҳозирги нацистлар Украинасидан чиқиб кетишга қарор қилди. Де-факто, Херсон вилояти ўзига хос фашистлар Германиясига айланган нацистлар Украинасидан чиқиб кетди”, деди Стремоусов агентликка.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Херсон вилояти аҳолиси Россиянинг вилоятни янги субъект сифатида ўз таркибига киритиш қарорини кутмоқда.
Россия таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдумлар 23-27 сентябрь кунлари Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида бўлиб ўтди. Сайлов бюллетенларини қайта ишлаш натижаларига кўра, ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42%, Херсон вилоятида - 87,05%, Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли улуши Россия Федерациясига қўшилиш учун овоз берган.