Сенатор ва депутатлар МДҲ медаллари билан тақдирланди

Тақдирлаш маросимида МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси Бош котиби Дмитрий Кобицкий иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши тузилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан сенаторлар, депутатлар ҳамда вазирлик ва идоралар вакилларига юбилей медаллари ва эсдалик нишонлари топширилди. Бу ҳақида Олий Мажлис Сенати хабар берди.
Тақдирлаш маросимида МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси Бош котиби Дмитрий Кобицкий ҳам иштирок этди.
МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси
Сенат Раиси Танзила Нарбаеванинг сўзларига кўра, Aссамблея МДҲ ҳудудида демократик жараёнлар ва парламентаризмни ҳамда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси
“Ушбу медаль парламентаризмни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги хизматлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, халқаро муносабатлар ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилади”, дейилади МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси хабарида.
МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси
Маълумот учун, 1992 йилнинг 27 март куни Олма-ота шаҳрида иштирокчи давлатлар парламент раҳбарлари – таъсисчилар томонидан имзоланган келишувга мувофиқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлар Парламентларараро Ассамблеясига асос солинган. Ўзбекистон парламенти аъзолари МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг турли масалалар бўйича доимий комиссиялари аъзолари сифатида ҳам фаолият олиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.