Енгил атлетика: Марказий Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон ғалаба қозонди

Жамоа 79 та медални қўлга киритди - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Марказий Осиёнинг IV очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Жамоа 79 та медални (25 та олтин, 27 та кумуш ва 27 та бронза медали) қўлга киритди.
Марказий Осиё очиқ чемпионати
Иккинчи ўриндан Туркманистон (3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали), учинчи ўриндан эса Қирғизистон (3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали) жой олди.
Марказий Осиё очиқ чемпионати
Халқаро мусобақалар доирасида енгил атлетиканинг 41 та йўналиши бўйича жами 56 та совринлар тўплами ўйналган эди.
Марказий Осиё очиқ чемпионати
Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрдан 25 сентябргача Самарқанд шаҳри енгил атлетика бўйича 4-бор ўтказилаётган Марказий Осиё очиқ чемпионатига мезбонлик қилди.
Халқаро мусобақада 7 мамлакатдан 200 нафарга яқин спортчи баҳс олиб борди. Очиқ турнирда иштирок этиш учун Ўзбекистонга Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Малайзия, Таиланд ва Филиппин терма жамоалари ташриф буюрди.