ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Донбасс ҳудудлари аҳолисининг Россия Федерацияси таркибига қўшилиш бўйича қарори миллионлаб одамларни геноциддан қутқаради, деди Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин овоз бериш натижаларини шарҳлар экан.
“Қабул қилинган қарор миллионлаб одамларни геноциддан қутқаради. Бу бизга келажак учун биргаликда режалар тузиш имкониятини беради”, - деб ёзди дума спикери Telegram-каналида.
23-27 сентябрь кунлари Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдумлар ўтказилди. Сайлов бюллетенларини қайта ишлаш натижаларига кўра, ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42%, Херсон вилоятида - 87,05%, Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли улуши Россия Федерациясига қўшилиш учун овоз берган.