ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 29 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталарнинг 29 сентябрь куни амалда бўладиган қиймати
© Марказий банк
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,141 сўмга пасайиб, 10 999,78 сўмни ташкил қилди.
Евро ҳам сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 93,45 сўмга арзонлашиб, 10 499,29 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 1,24 сўмга пасайиб, 188,27 сўмни ташкил этди.