ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Aрманистоннинг собиқ президенти Роберт Кочаряннинг фикрича, мамлакатда Россияга қарши кайфиятни шакллантиришга уринишлар яхшиликка олиб келмайди.
“Бу тенденция ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди. Дунё ўзгаради, кўп нарса ўзгаради, лекин барибир Россия бизнинг стратегик ҳамкоримиз бўлиб қолади”, деди Кочарян Ереванда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Собиқ президент, шунингдек, Украинадаги воқеалар туфайли Россияни заифлаштиришга уринишлар Aрманистон манфаатларига тўғри келмаслигини қўшимча қилди.
У, шунингдек, КХШТга аъзолик Aрманистоннинг учинчи давлатлардан қурол сотиб олишига тўсқинлик қилади, деган даъволарни рад этди.
“Биз КХШТга аъзо бўлган ҳолда Россия Федерацияси, Европа, Хитой ва бошқа жойлардан қурол сотиб олдик. Бу муаммо эмас”, деди Кочарян.