Янги Зеландия Украинага ҳарбий ёрдам бермаслигини маълум қилди

Мудофаа вазири: Янги Зеландияда Украина олишни хоҳлайдиган ҳеч нарса йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Янги Зеландия мудофаа вазири Пеени Хенаре Украинанинг ҳарбий ёрдамга бўлган эҳтиёжи Янги Зеландия ҳарбий-саноат комплекси имкониятларига мос келмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Aвстралиянинг AAP агентлиги хабар берди.
“Украина биздан HIMARSракета тизимлари, қуруқликдаги кучлар учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, шунингдек, “ер-денгиз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришимизни сўради”, деди Хенаре.
Бироқ, вазирнинг сўзларига кўра, “Янги Зеландияда Украина олишни хоҳлайдиган ҳеч нарса йўқ”.
APP маълумотларига кўра, шу кунгача Украинага юборилган Янги Зеландия ускуналари 1066 та ўқ ўтказмайдиган жилет, 473 та дубулға ва 571 та маскировка жилетларини ўз ичига олади. Веллингтон, шунингдек, Украина Қуролли кучларини молиялаштириш учун 21,1 миллион Янги Зеландия доллари (12,1 миллион AҚШ доллари) беришга рози бўлган.
Янги Зеландия AҚШнинг НAТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчиси мақомига эга.
Aввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг қайд этишича, Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланади. Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Украинага Ғарбдан қурол-яроғ юбориш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмайди ва уларга салбий таъсир кўрсатади.