Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Херсон вилояти минтақа суверенитенини эълон қилишни режалаштирмаяпти

Херсон вилояти маъмурияти раҳбари фуқаролар Россиянинг бир қисми бўлишини исташларини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Референдум натижалари эълон қилингандан кейин Херсон вилоятида мустақил давлат ташкил этилиши ҳақида махсус эълон берилмайди. Бу ҳақда Херсон вилояти маъмурияти раҳбари Владимир Сальдо маълум қилди.
“Фуқаролар бизни Россия Федерациясининг бир қисми бўлишимизни истайди. Россия Федерацияси эса мустақил давлат, шунинг учун маълум вақт давомида бу технологик бўлиши мумкин, шунчаки эълон қилинмайди. Ҳеч қандай махсус эълон бўлмайди”, деди Сальдо.
Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрь куни Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум бошланди. Овоз бериш беш кун, 27 сентябргача давом этади.
19 сентябрь куни ДХР ва ЛХР Жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечникка Россия таркибига қўшилиш бўйича зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. Эртаси куни ДХР ва ЛХР расмийлари референдум 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини эълон қилди. Шунингдек, 20 сентябрь куни Херсон ва Запорожье вилоятлари маъмурияти референдумларни худди шу саналарда ўтказиш режасини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин Россия референдум қарорларини қўллаб-қувватлашини айтди. Республикалар ва вилоятлар вакилларининг фикрича, Россияга қўшилиш уларнинг ҳудудлари хавфсизлигини таъминлайди ва тарихий адолатни тиклайди.