ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтган XI Халқаро илмий анжуманида спорт таълимига доир 5 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2011 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Университет спорти: миллатнинг саломатлиги ва фаровонлиги” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг XI Халқаро илмий анжумани бўлиб ўтди.
XI Халқаро илмий анжумани
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Унда Жисмоний тарбия ва спорт университетлари Халқаро Ассоциациясига аъзо Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Молдавия, Беларус, Озарбайжон, Туркия, Руминия каби давлатлардан келган 40 нафарга яқин олим иштирок этди.
XI Халқаро илмий анжумани
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
“Тадбирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Ассоциацияга аъзо 2 та университет ҳамда 3 та спорт академияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади”, дейилади хабарда.
XI Халқаро илмий анжумани
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Маълумот учун, Ассоциацияга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида дунёдаги 61 та етакчи олий таълим муассасаси аъзо бўлиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2001 йилдан буён аъзо ҳамда ташкилотчи сифатида фаолият юритади.