ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Япониянинг Владивостокдаги консули Мотоки Тацунори жиноий иш билан ҳибсга олинганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, консул пул мукофоти эвазига “Россиянинг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан бири билан ҳамкорлигининг жорий жиҳатлари, Ғарб санкциялар сиёсатининг Приморск ўлкасидаги иқтисодий вазиятга таъсири ҳақида чекланган маълумот” олаётган вақтда қўлга олинган.
ФХХ томонидан эълон қилинган видеода дипломат Россия қонунчилигини бузганликда айбини тан олган.
Россия ТИВ Япония томонига дипломатик каналлар орқали норозилик билдирилган, консулнинг ўзи эса персона нон грата деб эълон қилинган.