Тошкентга учиб келаётганлар учун янгиланган CIP-зал ишга тушди

CIP-зал йўловчилари қатор қулайликлар яратилган. Залда Duty Free дўкони очилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрига учиб келган йўловчилар учун янгиланган CIP-зал ишга тушди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар қилди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
У Тошкент халқаро аэропорти учиб кетиш терминали биринчи қаватида. Йўловчилар самолётдан CIP-залга махсус қулай автобусларда олиб келинади.
CIP-зал йўловчилари учун алоҳида паспорт назорати кабиналари, юкларни тезлаштирилган тартибда етказиб бериш, бепул Wi-Fi, 75 ўринли юмшоқ креслолар, турли хил ичимликлар мавжуд. CIP-залдан ўтиш нархи 350 000 сўмни ташкил қилади.