ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиалида хорижлик маҳоратли продюсер, сценарий муаллифи, режиссёр Мартин Смит “Фильмларга сармоя киритиш ва ишлаб чиқариш” мавзусида маҳорат дарси ўтказди.
Мартин Смит фильмларга сармоя киритиш борасида сўз юритар экан, “Пининг ҳаёти. Йиртқич билан ёнма-ён”, “Аватар”, “Музейдаги тун” каби кенг қамровли фильмлардан кўплаб мисоллар келтирди.
Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Хусусан, “Пининг ҳаёти. Йиртқич билан ёнма-ён” фильмини яратиш давомида кўплаб қийинчиликлар юзага келгани, режиссёрларнинг қўнимсизлиги, шунингдек, муаммоларни бартараф этишдаги тажрибаси билан ҳам ўртоқлашди.
У маҳорат дарси давомида Ўзбекистонга иккинчи маротаба келгани, бундан уч йил олдин Самарқандга саёҳат қилганини ҳам таъкидлади.
Маълумот учун, таниқли продюсер Буюк Британиядаги энг йирик ва нуфузли сармоя компанияси – “Ingenious” гуруҳи махсус маслаҳатчиси бўлиб, 700 га яқин фильмлар продюсерлигида иштирок этган.