ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон дори-дармонларни рўйхатдан ўтказишни ўзаросоддалаштиради. Бу ҳақда икки мамлакат делегациялари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда маълум қилинди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва унинг қозоғистонлик ҳамкасби Серик Жумангарин бошчилигида ўтган учрашувда кўп қиррали икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик муҳокамалари якунида икки мамлакат вакиллари дори-дармонларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришга келишиб олишди.
Бундан ташқари, улар форвард шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича биргаликда иш боришади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари тасдиқлангани хабар қилинган эди.