ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Коста-Рикага қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди.
Жамоалар ўртасидаги баҳс Жанубий Кореянинг “Suwon World Cup” стадионида бўлиб ўтди. Қайд этиш жоизки, Коста-Рика шу йил Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.
Ўйиннинг 26-дақиқасида Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Коста-Рика жамоаси ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқада иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Камерунни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.