ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Эркин Рустамов иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 2020 йил декабридан шу кунгача Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, банк-молия тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Рустамов бу лавозимда 2020 йил декабридан ишлаган ва 2022 йил август ойида Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокимлигига ўтказилган Саидқаҳҳор Холхўжаев ўрнини эгаллади.