ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ҳукуматнинг 20 сентябрдаги қарори билан “Электрон ҳукумат” тизимининг рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар берди Norma.uz.
Платформа орқали тижорат ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар давлат идораларининг маълумотлар базаларидаги маълумотлардан пулли асосда фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Платформага уланиш учун савдо корхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар АКТ вазирлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига (e-gov.uz) сўров юбориш керак бўлади. Платформага уланиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда марказ ва фойдаланувчи ўртасида шартнома тузилади.
Платформага уланиш хавфсиз VPN тармоғи орқали амалга оширилади. Ҳар бир сўров нархи БҲМ 0,1 фоизидан 2 фоизигача (300 сўмдан 6000 сўмгача) бўлади. Фойдаланувчилар ўз маълумотларини шартнома асосида бошқа фойдаланувчиларга тақдим этиши мумкин