Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Херсонда референдум бўлиб ўтган деб ҳисобланди

Херсон вилоятининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумда умумий иштирок 50 фоиздан ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Херсон вилоятининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдум аллақачон бўлиб ўтган деб топилди, чунки умумий иштирок 50 фоиздан ошди. Бу ҳақда вилоят сайлов комиссияси раиси Марина Захарова журналистларга маълум қилди.
“Биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, референдум бўлиб ўтди, чунки сайловчиларнинг иштироки 50 фоиздан ошди”, дейди у.
Унинг аниқлик киритишича, Херсон вилоятида референдумнинг тўртинчи куни ўз вақтида бошланган.
Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, ўтган кун давомида Россиядаги сайлов участкаларида 8,6 мингдан ортиқ сайловчи овоз берган. Умуман олганда, референдум бошланганидан бери Херсон вилоятининг 25 мингдан ортиқ аҳолиси Россия Федерациясидаги сайлов участкаларида овоз берган.
23-27 сентябрь кунлари Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларида Россия таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдум ўтказилмоқда.
19 сентябрь куни ДХР ва ЛХР Жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечникка Россия таркибига қўшилиш бўйича зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. Эртаси куни ДХР ва ЛХР расмийлари референдум 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини эълон қилди. Шунингдек, 20 сентябрь куни Херсон ва Запорожье вилоятлари маъмурияти референдумларни худди шу саналарда ўтказиш режасини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин Россия референдум қарорларини қўллаб-қувватлашини айтди. Республикалар ва вилоятлар вакилларининг фикрича, Россияга қўшилиш уларнинг ҳудудлари хавфсизлигини таъминлайди ва тарихий адолатни тиклайди.