“Умра қўлланмаси” мобил иловасидан қандай маълумотларни топиш мумкин

Ўзбекистонлик зиёратчилар учун “Умра қўлланмаси” иловаси ишга туширилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. “Умра қўлланмаси”да Умра сафари давомида лозим бўладиган зарур барча маълумотлар тафсилотларигача қисқа, содда ва лўнда баён этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Унда "Сафарга тайёргарлик" ва "Ислом тарихига оид жойлар" номли бўлимлари мавжуд. Иловада сафарда муҳим бўлган дуолар овозли шаклда батафсил баён этилган.
Шу билан бирга, зиёрат қилиш одоблари, муборак шаҳар ва масжидларнинг фазилатлари, муборак сафар тартиб-қоидалари каби бир қатор рукнларда зарур маълумотларни билиб олиш мумкин.
Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олиш мумкин.