Шахмат: эшитишида нуқсони бор ўзбекистонлик спортчилар ЖЧда совриндор бўлишди

Жаҳон чемпионатида мамлакат шарафини 9 нафар спортчи ҳимоя қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахмат бўйича эшитишида нуқсони бор спортчилар ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медали билан фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Чемпионат 14-24-сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Жамоавий Жаҳон чемпионатида мамлакат шарафини 9 нафар спортчи ҳимоя қилди.
Спортчилар рўйхати:
Сирожиддин Зайниддинов;
Сардорбек Мамаражабов;
Абдуғаффор Одилбоев;
Ҳожиакбар Саидмурадов;
Собиржон Саидов;
Марсел Шоюсупов;
Камронбек Давронбеков;
Абдулазиз Баҳодиров;
Азамат Шониёзов (захира).
Ўзбекистон терма жамоаси
Спортчилар Тошкент Халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.