Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия 11 та аэропортда парвоз қилиш учун қўйилган тақиқни узайтирди

Росавиация Россия Федерациясининг марказий қисми ва жанубидаги 11 та аэропортдан парвозлар амалга ошириш учун ўрнатилган тақиқни 4 октябргача узайтирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги мамлакатнинг жанубий ва марказий қисмидаги 11 та аэропортда парвозларни чеклаш режимини 4 октябргача узайтирди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
“Россиянинг жанубий ва марказий қисмидаги 11 та аэропортга парвозларни чеклаш режими 2022 йил 4 октябргача узайтирилди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ростов (Платов), Краснодар (Пашковский), Анапа (Витязево), Геленджик, Элиста, Ставрополь, Белгород, Брянск, Липецк, Курск, Воронеж, Симферополь аэропортларига парвозлар вақтинча чекланган.
2022 йил 24 февралдан бошлаб Россия Украинадаги махсус ҳарбий операция фонида мамлакат жануби ва марказий қисмидаги ҳаво ҳудудининг бир қисмини фуқаролик самолётлари учун ёпган.