Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қўшма баённома имзоланди

Мазкур ҳужжат ўзбек—қирғиз давлат чегарасинининг айрим ҳудудлари тўғрисидаги янги Шартнома лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Қирғизистон - Ўзбекистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма мажлис баённомаси имзоланди. Бу ҳақида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.
Баённомани Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев имзолади.
Правительственными делегациями Кыргызской Республики и Республики Узбекистан по делимитации и демаркации кыргызско-узбекской Государственной границы подписан Протокол Совместного заседания правительственных делегаций Кыргызской Республики и Республики Узбекистан по делимитации и демаркации кыргызско-узбекской государственной границы.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжат ўзбек—қирғиз давлат чегарасинининг айрим ҳудудлари тўғрисидаги янги Шартнома лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини беради.
Ташиевнинг фикрича, Қирғизистон ва Ўзбекистон яқин қўшни, ҳақиқий дўст ва стратегик шерикдир. Қирғизистон Ўзбекистон билан алоқаларни кенгайтиришга тўлиқ тайёр.
Ўзбекистон бош вазири ўз сўзида делимитациянинг якунланиши икки давлат ўртасидаги абадий дўстлик ва чинакам қардошлик муносабатлари дахлсизлигини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов айни вақтда чегара масалаларини муҳокама қилиш учун Қирғизистонда бўлиб турибди. Ташриф давомида бош вазирнинг Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашуви ҳам режалаштирилган.